Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги экспортини асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилмоқда

A A A
Қишлоқ хўжалиги экспортини асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилмоқда

Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Президентимиз соҳадаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, ўтган бир йилда Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Колумбия, Индонезия каби 10 дан ортиқ янги бозорларга чиқилди, маҳсулотларимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди.

Лекин, экспортнинг 80 фоизи 5 та давлат бозорига тўғри келаяпти. Яъни, қишлоқ хўжалиги экспортини асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилмоқда.

Ўтган йили 52 та мамлакатга 126 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, шундан 98 минг тоннаси 12 та давлатга килограмми 1 доллардан кам нархда сотилган.

Энг харидоргир маҳсулотларимиз бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортида ҳам шу аҳвол.

Киритилди: 17:11 18.03.2024. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!