Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонлик расмий Украина дрон ҳужумлари фонида Wildberries омборларини мамлакатга кўчиришни таклиф қилди

Қирғизистонлик расмий Украина дрон ҳужумлари фонида Wildberries омборларини мамлакатга кўчиришни таклиф қилди


Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Темир Сариев товар айланмасини ошириш ва хавфсизликни таъминлаш учун Wildberries'нинг логистика қувватлари ва омборларининг бир қисмини Қирғизистон ҳудудига жойлаштириш таклифини илгари сурди.

Сариев муаммолардан бири сифатида маркетплейслар билан боғлиқ хавфларни қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Россиядаги Wildberries омборларида юз бераётган фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар қирғизистонлик ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри зарар етказяпти.

"Омбор инфратузилмасини Қирғизистонда жойлаштириш – бу нафақат иқтисодиёт, балки хавфларни диверсификация қилиш масаласи ҳамдир. Товар бир жойда сақланмаслиги керак", — деди у.

Aввалроқ Россиянинг энг йирик маркетплейси Wildberries Украинанинг логистика марказларига ҳужумлари ортидан Қозоғистонда 100 минг квадрат метргача омбор майдонларини қидираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Украина дронлари 18 июлдан бошлаб Wildberries'нинг Россиядаги ўнлаб логистика мажмуаларига ҳужум қилиб келмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский Wildberries'га қилинган ҳужумларни омборларда дронлар ва навигация ускуналари учун қисмлар сақлангани билан изоҳлаганди.

Киритилди: 20:37 08.08.2026. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!