Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкентда сотмоқчи бўлганлар ушланди

Қирғизистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкентда сотмоқчи бўлганлар ушланди

Қирғизистондан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб ўтилган гиёҳвандлик воситасини Тошкентда сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, олдиндан кузатувга олинган 2 нафар фуқаро Янгиҳаёт туманидаги хонадондан чиқиб кетаётган вақтда тўхтатилиб, шахсий тинтувдан ўтказилганида, улардан бирининг ёнидан 13 200 доллари ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пуллар топилди. Иккинчи фуқаронинг яшаш хонадонида эса 2 кило 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, уй яқинида фуқароларни кутиб турган яна бир шахс ҳам қўлга олиниб, шахсий тинтувдан ўтказилганида, унинг чўнтагидан 0,1 грамм гашиш топилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатларида аниқланишича, ушбу моддаларни Андижон вилоятида яшовчи шахс ўзининг Қирғизистондаги шериклари ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказган.

У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.

Қирғизистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкентда сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Божхона қўмитаси

Ҳозирда Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 15:47. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!