Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиев мамлакатда аралаш жанг санъатини тақиқлаш лозимлиги ҳақида гапирди.
"Аралаш жанг санъати - бу, спорт эмас. Урушнинг бир кўринишидир. Бундай мусобақалар ёшларда зўравонлик ва агрессия орқали муваффақиятга эришиш мумкин деган тасаввурни пайдо қилади. Биз асосий эътиборини таълим ва илм-фанга қаратадиган авлодни тарбиялашимиз керак.
Шунингдек, у ММА жангчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган Олимпия спорт турларига ўтишга чақирди ва Ислом томонлама ҳам бундай спорт тури нотўғри эканлигини қайд этди.
Ташиев мамлакат Олимпия қўмитаси, спорт ассоциациялари, шунингдекб Маданият ва спорт вазирлигига мурожаат қилиб, мамлакатда ММАни тақиқлаш бўйича кескин чоралар кўриш лозимлигини айтди.