Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистон Россиядан С-300 ҳаво мудофаа тизимларини олди

Қирғизистон Россиядан С-300 ҳаво мудофаа тизимларини олди

Бу ҳақда республика Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов “Известия” нашрига маълум қилди. Хабарда Россия Қирғизистонга нечта тизим жўнатганига аниқлик киритилмаган.

"Бизда ҳаво ҳужумидан қўшма мудофаа тизими ишламоқда. Ҳозир биз ушбу тизимнинг элементларини олдик. С-300 тизимлари аллақачон Қирғизистон ҳудудида", — деди Имонқулов.

С-300 ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича келишув 2021 йилда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Москвага ташрифи чоғида имзоланган эди. 2023 йил ноябр ойида Қирғизистон билан қўшма минтақавий ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича келишув кучга кирди.

Ҳужжатга кўра, Россия бирлашган ҳаво мудофаа тизими қўшинларининг коллектив хавфсизлик зонасида ҳаракатларини мувофиқлаштиради, Қирғизистон эса бу ҳаракатларни бошқаради. Қирғизистон ҳукумати қўшин ва техникани жойлаштириш учун Бишкекдан 20 километр узоқликда жойлашган Россиянинг Кант ҳарбий базаси ёнидан 5 гектар майдон ажратди.

Киритилди: 11:30 29.04.2025. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!