The Diplomat нашрига кўра, дипломатик келишмовчиликлар сабабли Barbara номли дастурнинг синовлари тўхтатилган. Бу ҳақда Newtype Industries компанияси раҳбари Сонвон Чо маълум қилган.
Мазкур дастур сунъий интеллект ёрдамида артиллерияни бошқаришга мўлжалланган. У ҳарбийлардан овозли маълумотларни қабул қилиб, уларни рақамли маълумотларга айлантиради ва масъул офицерларга узатади.
Дастур координаталардаги хатоларни аниқлаш ва фуқаролик объектларига зарар етиши хавфи ҳақида огоҳлантириш имкониятига эга. Бироқ ўт очиш ҳақидаги якуний қарор инсон томонидан қабул қилинади.