Запороже вилоятидаги Камишевахага берилган авиаҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 нафарга етди. Қидирув-қутқарув ишлари бешинчи кун давом этмоқда.
Суми вилоятида Россия ҳужумлари оқибатида олти киши, жумладан, бир бола жароҳат олди. Донецк вилоятида бир киши ҳалок бўлди, 23 та фуқаролик объекти, жумладан, еттита турар жой биноси вайрон бўлди.
Краматорск шаҳрига учта "КАБ-250" авиабомбаси ва дронлар билан ҳужум қилинди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди.
Ровно вилоятидаги эрталабки ҳужум оқибатида ҳам бир эркак ҳалок бўлди. Уй ва юк машинасига зарар етган.
Днепропетровск вилоятининг Каменское шаҳридаги спорт мажмуасига ҳужум оқибатида 60 ёшли аёл жароҳатланган.