Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ овози эшитилган

Қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ овози эшитилган

Айни фурсатларда дунё аҳолиси диққат-эътибори ўта қалтис Россия—Украина муносабатига қаратилган бир пайтда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳаракатлар яна бир карра хавотирга солмоқда. Хусусан, тахминан 1 соатларча аввал икки давлат чегарасида яна ўқ овози эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мамлакатлар ўртасида келишмовчиликлар авж палласида бўлган бир вақтда тарқалган барча хабарлар кишини ўйлантиради. Хўш, чиндан ҳам бу икки давлат ўртасида отишма давом этмоқдами?

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар қилишича, 2022 йил 21 сентябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг Боткен вилоятидаги участкасида вазият кескинлигича қолмоқда. Маълумотларга кўра, соат 18:20 дан 18:50 га қадар Қирғизистоннинг Боткен туманидаги Дўстук қишлоғи яқинида Тожикистон Республикаси ҳудудида икки марта ўқ узилган.

Лейлек туманининг Мақсат ва Боткен туманининг Дўстуқ қишлоғида фуқаролар автомобилларига қарата ўқ узилгани ҳақидаги маълумотлар эса ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги ишончсиз нашрлар ва турли миш-мишлар билан жамоатчиликни безовта қилмасликка ҳамда тегишли идоралар билан маълумотларга аниқлик киритишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадош ҳудудлардаги қуролли можароларни тартибга солиш бўйича протоколни имзолаганди. Шунингдек, Путин қирғиз-тожик чегарасидаги барқарорликни таъминлаш учун кўмакка тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 20:26 21.09.2022. Ўқилди: 3336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!