Бугун 1 февраль, 2023 йил, чоршанба

O'ZB

Қаторасига олтинчи марта сайловда ғолиб бўлган президент

Қаторасига олтинчи марта сайловда ғолиб бўлган президент

Экваториаль Гвинеянинг амалдаги Президенти Теодоро Обианг Нгема Мбасого 20 ноябрда давлат раҳбарлигига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди, деб баёнот берди шанба куни мамлакат сайлов комиссияси раҳбари Фаустино Ндонг Эсоно Эйанг.

"Теодоро Обианг Нгема Мбасого 94,9 фоиз овоз олди, сайлов комиссияси уни навбатдаги етти йилга Экваториаль Гвинеянинг президенти этиб эълон қилади", - дея келтиради сайлов комиссияси раҳбарининг сўзларини France-Presse агентлиги.

Қолган овозлар мухолифат партия етакчиси Андрес Эсоно ва Социал-демократик коалиция партияси етакчиси Монсуй Асуму ўртасида тақсимланди.

Мамлакатда жами овоз берувчилар сони 300 минг киши, овоз беришда 98 фоиз сайловчилар иштирок этган.

43 йилдан буён ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб турган 80 ёшли Обианга Нгема Мбасого учун бу олтинчи президент сайлови ҳисобланади. У ўтган барча сайловларда рақибларини катта фарқ билан мағлубиятга учратиб келган.

Манархларни ҳисобга олмаганда, ҳали дунёда ҳеч бир давлат раҳбари Обианг Нгема Мбасогодан узоқ президентлик қилмаган.

Президент сайлови билан бир вақтнинг ўзида мамлакатда парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳокимиятни бошқараётган Экваториаль Гвинея Демократик партияси энг кўп ўринга эга бўлди. Мазкур партияга амалдаги президент етакчилик қилади.

Киритилди: 15:20 27.11.2022. Ўқилди: 3649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!