Қатар ТИВ Британия ҳукуматининг Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишлайди.
Бу ҳақда Х-тармоғида чоп этилган бошқарманинг расмий баёнотида айтилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Британия ташқи ишлар вазири Лемми исроилга қурол етказиб бериш ушун мамлакатда берилган 350 та лицензиядан 30 таси тўхтатилганини маълум қилди. У ушбу қуроллардан фойдаланиш «халқаро гуманитар ҳуқуқнинг жиддий бузилишига олиб келиши мумкин бўлган юқори хавфлар» эканини таъкидлади.
Нетаняху Британия ҳукуматини исроилга қурол экспорт қилиш лицензияларини тўхтатиб қўйгани учун танқид қилди.