Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қатар Исроил томонидан журналистларга нисбатан содир этилган жиноятларни тергов қилишни талаб қилмоқда

A A A
Қатар Исроил томонидан журналистларга нисбатан содир этилган жиноятларни тергов қилишни талаб қилмоқда

Қатар ҳукумати замонавий урушлар тарихида Ғазо секторида журналистлар орасида қурбонлар энг кўп бўлганини маълум қилмоқда. Хабарга кўра, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги Қатар вакили Ғазо секторида журналистларни ҳимоя қилиш муҳимлигини қайд этди.

Абдулла Носир ан-Немаҳ Ғазо секторида уруш бошланганидан буён 130 дан ортиқ журналист ҳалок бўлгани, 16 нафар журналист яралангани, яна 4 нафари бедарак йўқолганини билдирди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги Қатар вакили, шунингдек, Исроил 25 нафар журналистни ҳибсга олгани ва бу рақам дақиқа сайин ортиб бораётганини қўшимча қилди.

Ал-Немаҳ бу соҳада зудлик билан мустақил текширув ўтказишга чақириб, Исроилни бу жиноятлари учун жавоб бериш ва жазолаш зарурлигини БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашидаги вакилларига маълум қилди.

Киритилди: 21:24 18.03.2024. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!