Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 июн куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.
ЎФА хабарига кўра, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида чипатларни фақат “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионида офлайн сотиш тартибини жорий этилади. Мазкур чипталар махсус кодланган бўлади.
Аввалги учрашувларда фирибгарлар электрон чипталарни сохталаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киролмаслигига сабабчи бўлишган экан.
Чипталар сотуви бошланиш санаси юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.