Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёдаги сув йиғиш иншоотида 1,2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

Қашқадарёдаги сув йиғиш иншоотида 1,2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

Қашқадарё вилоятидаги сув йиғиш иншоотида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Косон тумани “Дўстлик” МФЙда Сув таъминоти туман бўлимига қарашли сув йиғиш иншоотининг электр ҳисоблагичи шартномада кўрсатилмасдан электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 280 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:43 19.04.2025. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!