Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

«Эронда аллақачон ворис қидириляпти». Али Хоманаи 25 кундан бери омма олдида кўринмади

«Эронда аллақачон ворис қидириляпти». Али Хоманаи 25 кундан бери омма олдида кўринмади

Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаи 25 кундан бери омма олдида кўринмаяпти. У шу вақт ичида фақат икки марта халққа видеомурожаат йўллади — бу эса Хоманаи учун одатий эмас, чунки у одатда муҳим диний маросимларни қолдирмайди.

Эронда турли миш-мишлар тарқалмоқда — оятуллоҳнинг оғир касаллиги ёки ҳатто вафоти ҳақида. Экспертлар эса, ўз навбатида, Хоманаи шунчаки бункердан чиқмаяпти, деган фикрга мойил.

BILD нашрининг маълумотига кўра, Эрон раҳбари 13 июнда Исроил Эроннинг ядровий дастури объектларига зарба берганидан сўнг ер ости бошпанага яширинган. Исроил ва АҚШ Фордо, Исфаҳон ва Натанздаги объектларга ҳужум қилган. Уруш жами 12 кун давом этган. Ҳозир Қатар воситачилигида вақтинчалик сулҳ амал қилмоқда.

🗣️ «Ушбу 12 кунлик уруш, аслида, пост-Хоманаи даври бошланганини кўрсатди. Эронда аллақачон ворис қидириляпти. Хаменейнинг ўз вазифаларини адо этиш учун жисмоний ва руҳий кучи қолмаган — бу уруш бошидан бери шундай эди», — дейди BILD нашрига берган интервьюсида эронлик сиёсатшунос Али Фатҳолла-Нежод.

Киритилди: 14:35 05.07.2025. Ўқилди: 7363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!