Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида вояга етмаган болаларга рухсатсиз диний таълим бериб келган шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро В.И. ўз яшаш хонадонида Китоб, Чироқчи ва Тошкентдан келган 9 нафар вояга етмаган болага “Қуръони карим” ҳамда “Муаллими соний” китоблари асосида махсус рухсатсиз диний сабоқ ўтказиб келгани фош этилди. У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, диний таълим фақат тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар ва ваколатли шахслар томонидан ўтказилиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судига юборилди.

Киритилди: 23:45 24.07.2025. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!