Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида яширин ароқ цехидан 1 813 дона қалбаки акциз марка ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди

Қашқадарё вилоятида яширин ароқ цехидан 1 813 дона қалбаки акциз марка ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Н. “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 1 813 дона қалбаки акциз маркалар, 1 064 дона қопқоқлар, 550 дона қопқоқ целлофанлари, 484 дона бўш шиша идишлар, 120 литр спирт ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:36 09.01.2026. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!