Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қарздорлик “ZEEKR”дан айирди

Қарздорлик “ZEEKR”дан айирди

Молиявий интизом ҳар бир қарздордан шартномадаги мажбуриятларни ўз вақтида бажаришни талаб қилади. Акс ҳолда, ундирув гаров мулкига қаратилaди.

Айнан шундай ҳолат Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида ҳам кузатилди. Суд ҳужжатига мувофиқ, АИТ “Ипак йўли банк” Андижон филиали фойдасига қарздор Н.М.дан 477,7 млн сўм ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли “ZEEKR 001” русумли қимматбаҳо автотранспорт воситасига қаратилиши белгиланган.

Белгиланган муддатда қарздорлик қопланмагани боис, ижро ҳаракатлари давомида “ZEEKR 001” хатланиб, электрон онлайн-аукционга чиқарилди. Унинг бошланғич нархи 560,7 млн сўм этиб белгиланди.

Сотувдан тушган маблағ кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: 10:31 12.08.2025. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!