Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қарз тўланмаса “Трекер” аукционда сотилиши мумкин

Қарз тўланмаса “Трекер” аукционда сотилиши мумкин

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 27 мартдаги ижро варақасига асосан, қарздор Б.М.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига 308 миллион 446 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлимга келиб тушган.

Қарздорга ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор юборилган бўлиб, қарздорлик белгиланган муддатда тўланмагани сабабли, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Трекер” русумли автотранспорт воситаси хатланган ва вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан электрон онлайн аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:13. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!