Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қарши шаҳрида кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, 4 млрд сўмдан ортиқ зарар ҳисобланди.

Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.

«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали ҳамда шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари, «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилди.

Текширувлар давомида шаҳарнинг «Пахтазор» кичик туманида жойлашган «М. Ш. Қ. С.» МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биноси табиий газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузилмасдан, лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан ҳамда тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 4 миллиард 90 миллион 141 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Киритилди: 20:15 17.01.2026. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!