Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қариси бор уйнинг солиқ имтиёзи бор

Қариси бор уйнинг солиқ имтиёзи бор

Пенcионерлар мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади. Бундай солиқ имтиёзи қуйидаги тартибда қўлланилади:

🔹Мол-мулк солиғидан пенсионерларнинг 60 м² доирасидаги мол-мулки озод қилинади.

🔹 Ер солиғидан фақат ёлғиз пенсионерлар озод қилинган.

❗️Ёлғиз пенсионерлар – ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар.

Имтиёзлар пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

🖇Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини солиқ объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Киритилди: 04:00 24.07.2025. Ўқилди: 6222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!