Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Қарабоғ» футболчиси Еврокубоклар тарихига кирди — ундан аввал ҳеч ким бу ишни амалга оширмаган

«Қарабоғ» футболчиси Еврокубоклар тарихига кирди — ундан аввал ҳеч ким бу ишни амалга оширмаган

22 октябрь куни «Қарабоғ» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида сафарда Бильбаодан «Атлетик» жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланди.

«Қарабоғ» ҳисобни 1-дақиқадасидаёқ очди — Озарбойжон клуби ярим ҳимоячиси Леандру Андраде гол муаллифи бўлди.

Opta агентлиги хабарига кўра, Андраде Еврокубоклар тарихида турли учрашувларда 1-дақиқада гол урган биринчи футболчи бўлди. У бундай натижага илк бор 2023 йил декабр ойида «Ҳеккен» дарвозасига, сўнг 2025 йил январь ойида ФКСБ (собиқ «Стяуа») дарвозасига тўп киритган эди.

Киритилди: 09:34 23.10.2025. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!