Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?

Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?

🔰Қонунчиликка кўра, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузилишга қуйидагилар киради:

▫️муаллифларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузиш;

▫️ижрочининг исми-шарифга бўлган ва ижрони ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз қилинишидан ҳимоя қилиш ҳуқуқларини бузиш;

▫️ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш;

▫️ҳақ тўлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

▫️асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома бўйича олинган ҳуқуқларни ошириб юборган ҳолда фойдаланиш;

▫️ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини бошқача тарзда бузиш.

⚠️ Асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг такрорланиши ёки тарқатилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда амалга ошириладиган нусхалари контрафакт нусхалар ҳисобланади.

Киритилди: 17:25 14.09.2023. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!