Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қамиш устидаги фожиа: 26 ёшли эркак вафот этди

Қамиш устидаги фожиа: 26 ёшли эркак вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси. 2021 йилнинг 26 апрель кунидан 27 апрель кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда 32 ёшли А.Омирбай Қонликўл тумани Қонликўл маҳалласида жойлашган яшаш уйининг олдида турган қамиш пресслар устида танишлари 32 ёшли К.Бахадир, У.Каржаубай ва 26 ёшли Б.Конысбайлар билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, маст ҳолатда Б.Конысбай билан жанжаллашиб  қолиб уни юз қисмига ва танасининг турли жойларига урганлиги оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан А.Омирбайга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Киритилди: 15:55 29.04.2021. Ўқилди: 3317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!