Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

ФВВ қутқарувчилари томонидан "Қамчиқ" довонида хандаққа тушиб кетган юк автомашинаси олиб чиқилди

Жорий йилнинг 24 май куни соат 10:15 да А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган "ҲОWО" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида "Қамчиқ" махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Киритилди: 13:19 26.05.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!