Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигидан кетди

Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигидан кетди

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

Қаҳрамон Қуронбоев 2024 йил январда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги қарори билан ташкил этилди. Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Киритилди: Бугун 16:09. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!