Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги телефон суҳбати Россия президентининг яқин вақтдаги иш жадвалида белгиланмаган.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Яқин кунлар жадвалида бундай суҳбат йўқ. Биз бу ҳақда одатдагидек маълумот берамиз", — деди Песков журналистларнинг Россия Федерацияси ва АҚШ раҳбарлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган телефон мулоқоти ҳақидаги саволига жавоб берар экан.