Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекиндаги учрашув чоғида кўп қутбли дунё ва янги турдаги халқаро муносабатлар шаклланиши ҳақида қўшма декларацияни қабул қилади.
Бу ҳақда Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат етакчилари стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ҳақида қўшма баёнотни ҳам имзолайди.
Юрий Ушаков мазкур ҳужжат 47 саҳифадан иборат йирик дастурий декларация эканини таъкидлади.