Яқин вақт ичида Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашувини ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб баёнот берди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Бу ушбу ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлади", — дея "Интерфакс" Песковнинг берган жавобидан иқтибос келтирди.
Ундан Зеленскийнинг "Беларус чегараолди ҳудудларида жойлашган ва Украинага зарба йўллашда фойдаланилаётган ретрансляторларни бир ҳафта ичида демонтаж қилиш, акс ҳолда буни ўзимиз бажарамиз" деган талабини Путин ва Лукашенко муҳокама қилишни режалаштиряптими ёки йўқми, деб сўрашган эди.
Песков Украина президентининг сўзларини "тажовузкор" таҳдид, "ички ишларга аралашиш" ва Беларус Республикаси "суверенитетига таҳдид" деб атади.
"Бироқ бизда Беларус раҳбарияти ва Беларуснинг ўз суверенитетини таъминлашга қурби етишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ", — дея таъкидлади Песков.