Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Трамп билан суҳбат чоғида яна Украинадан Донбассни топширишини талаб қилди — The Washington Post

Путин Трамп билан суҳбат чоғида яна Украинадан Донбассни топширишини талаб қилди — The Washington Post

Россия президенти Владимир Путин шу ҳафтада АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Киевдан Донецк вилояти устидан назоратни Москвага тўлиқ топширишни урушни тўхтатиш шарти сифатида талаб қилган, дея хабар беради нашр суҳбат тафсилотларидан хабардор икки юқори мартабали расмийга таяниб.

"Мазкур мулоқот давомида Путин Россия Запороже ва Херсон вилоятларининг ҳали босиб олинмаган қисмларига даъвосидан воз кечишга тайёрлигини ҳам билдирган. Бу Путин томонидан Аляскадаги саммитда айтилган баёнотларга нисбатан маълум бир силжиш сифатида баҳоланган. Оқ уйнинг айрим вакиллари бу сўзларни ижобий сигнал сифатида қабул қилган", дея ёзмоқда The Washington Post.

Расмийларнинг сўзларига кўра, Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф жума куни Оқ уйда ўтказилган учрашувда Украина делегациясига Донецк вилоятини Россияга бериш масаласида босим ўтказган, у бу ҳудуд асосан рус тилида сўзлашувчи аҳоли яшашини эслатиб ўтган.

Шу билан бирга, Доналд Трампнинг ўзи Путиннинг талабларини очиқчасига изоҳламаган. Зеленский билан учрашув якунида у шунчаки "Томонлар ҳозир турган жойларида тўхташлари керак", — деб айтган.

Киритилди: 16:41 19.10.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!