Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Россия билан янги музокараларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Украинага нисбатан босимни кучайтирди — WSJ

Трамп маъмурияти Россия билан янги музокараларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Украинага нисбатан босимни кучайтирди — WSJ

Нашр эълон қилган мақолада айтилишича, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласига эҳтиёткор муносабатда бўлмоқда. Шу билан бирга, Вашингтон Украинага дипломатик босимни кучайтирмоқда.

"Русларга иқтисодий ва ҳарбий босимни кучайтириш учун воситалар мавжуд, аммо биз улардан фойдаланмаяпмиз" – деди АҚШ давлат котибининг Европа бўйича собиқ ёрдамчиси Дениэл Фрид.

Нашр маълумотларига кўра, маъмурият вакиллари айнан Украина кўпроқ дипломатик босимни ҳис қилаётганини тан олишмоқда. Трамп можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид билдириб, Киев янги қуролларга мурожаат қилмаслигига ишонч билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 17:33. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!