Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина хавфсизлик хизмати Геннадий Трухановнинг Россия паспортини намойиш этди

Украина хавфсизлик хизмати Геннадий Трухановнинг Россия паспортини намойиш этди

Тақдим этилган ҳужжатга кўра, 2015 йил 15 декабрда Геннадий Леонидович Труханов номига Россиянинг хорижга чиқиш паспорти берилган, паспортнинг амал қилиш муддати 2025 йил декабрига қадар этиб белгиланган.

Украина Хавфсизлик хизматига кўра, Москва вилояти суди Геннадий Трухановнинг сўровига биноан 2017 йилда унинг Россия ички паспортини бекор қилган, аммо бу “қонуний асосда олинган фуқароликдан маҳрум этилишга олиб келмаслиги” қайд этилган. Бундан ташқари, Украина махсус хизмати материалларидан маълум бўлишича, Труханов ҳали ҳам Россия солиқ хизмати маълумотлар базасида идентификация кодига эга.

Фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор кучга киргандан сўнг, Труханов Одесса мэри лавозимини тарк этиши керак. Труханов ўз мурожаатида Одесса шаҳар кенгаши уни ваколатларидан маҳрум қилмагунча ўз вазифаларини бажаришини айтди.

Шунингдек, у Украина Олий судида фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдиришга ваъда берди. "Агар бу етарли бўлмаса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қиламан", – дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Киритилди: 17:29 15.10.2025. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!