Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Покистонда йўловчи поездига қилинган ҳужумга муносабат билдирди

Путин Покистонда йўловчи поездига қилинган ҳужумга муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путин Покистонда йўловчи поездига қилинган ҳужумни қоралади.

"Қурбонлари орасида кўплаб аёллар ва болалар бўлган бу шафқатсиз ва сурбетларча жиноятни қатъий қоралаймиз. Покистон ҳарбийлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг жасорати ва юқори профессионаллигини эътироф этамиз," - деди у Покистон бош вазирига йўллаган телеграммасида.

Давлат раҳбари террорчилар ҳужумининг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига далда сўзларини етказишни сўради.

Киритилди: 16:00 13.03.2025. Ўқилди: 1626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!