Путин Макрон билан мулоқотга тайёр, деди Песков.
РФ президенти матбуот котиби ўзаро сиёсий ирода бўлса, Франция раҳбарининг ниятларини фақат ижобий баҳолаш мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ Макрон Европа учун келгуси ҳафталарда Россия президенти билан мулоқотни қайта тиклаш фойдали бўлишини айтган эди.
Ўз навбатида AFP Макрон маъмурияти яқин кунларда Россия билан мулоқотни тиклаш форматини аниқлашни режалаштираётгани ҳақида ёзмоқда.