Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин

Абдуқодир Ҳусанов «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар учун устувор вазифа молиявий мувозанатни бузмаган ҳолда ва келажакдаги стратегик операцияларга тўсқинлик қилмаган ҳолда мудофаани кучайтириш ҳисобланади.

Шу боис, Мадридда Ҳусановни ижарага олиш масаласи жиддий ўрганилмоқда. Ўз навбатида, Манчестерда футболчига ишонч билдирилмаяпти ва музокараларга тайёр.

Қайд этилишича, Ҳусанов "қироллик клуби"нинг кўплаб талабларига жавоб беради: ёшлик, салоҳият, паст хавф ва яхши мослашувчанлик.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик футболчининг трансфери "Реал"га брендни ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Осиё бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

Жорий мавсумда 21 ёшли Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси "Сити" сафида барча мусобақаларда тўққизта ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!