Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин: Ким билан бўлса-да, лекин Зеленский билан эмас

Путин: Ким билан бўлса-да, лекин Зеленский билан эмас

Украина муаммосини ҳал қилиш доирасида Владимир Зеленский билан музокаралар олиб бориш мумкин, бироқ у ўзининг қонуний бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас, деб айтди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин.

"Ҳа, ким билан бўлса-да музокара олиб бориш мумкин, фақат ўзининг қонуний бўлмаганлиги туфайли у (Зеленский - таҳр.) ҳеч нарсани имзолашга ҳақли эмас. Агар у музокараларда қатнашишни хоҳласа, мен бу музокараларни олиб борадиган одамларни тайинлайман, марҳамат", - деди давлат раҳбари "Москва. Кремль. Путин" дастурининг муаллифи ва бошловчиси Павел Зарубинга берган интервьюсида.

Путин шундай қилиб Зеленский билан музокаралар олиб бориш мумкинми, деган саволга жавоб берди.

Киритилди: 22:00 29.01.2025. Ўқилди: 1692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!