Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин: ҳеч ким Россияни бўлиб ташлай ёки халқини қўрқита олмайди

Путин: ҳеч ким Россияни бўлиб ташлай ёки халқини қўрқита олмайди

Россия президенти Владимир Путин Давлат думаси сайловлари арафасида фуқароларга видеомурожаат йўллаб, ҳеч ким Россияни бўлиб ташлаш, халқини қўрқитиш ёки мамлакат суверенитети ҳамда ижтимоий-сиёсий тузумининг асосларига путур етказишга эриша олмаслигини айтди.

Путин ҳар бир фуқаронинг овози муҳим эканини таъкидлаб, сайловчиларнинг шахсий танлови федерал парламент, минтақавий ва маҳаллий даражаларда халқ манфаатларини қайси сиёсий кучлар ифода этишини белгилашини қайд этди.

У сайловчиларни Давлат думаси сайловларида ўз қонуний ҳуқуқларидан фойдаланиб, масъулиятли ва пухта ўйланган қарор қабул қилишга чақирди. Путиннинг сўзларига кўра, сайлов натижалари Россия жамиятининг етуклиги ва барқарорлигини намоён қилиши керак.

Россия президенти, шунингдек, ҳарбий хизматчилар мамлакатнинг «ғалабага» эришишига яқинлаштириб, фуқаролар ҳам мамлакат фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб, умумий натижага ўз ҳиссасини қўшаётганини айтди.

Путин фуқароларнинг сайловдаги иштироки миллионлаб россияликларнинг ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатиши кераклигини таъкидлади.

«Биз умумий қадриятлар, тарихий хотира ва Ватанга бўлган муҳаббат билан бирлашган ягона халқмиз», — деди Россия президенти.

Унинг таъкидлашича, фуқароларнинг сиёсий жараёнларда иштироки Россия суверенитетини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади. Путин август ойи охирида ҳам Россия ўз бугуни ва келажаги учун курашаётганини, умумий натижага эришишда ҳар бир инсоннинг ҳиссаси муҳим эканини айтган эди.

Киритилди: 18:52 17.09.2026. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!