Вашингтон Теҳронга бойитилган уран эвазига Эроннинг 20 миллиард долларлик музлатилган активларини блокдан чиқаришни таклиф қилди — Ахios.
АҚШ ва Эрон урушни якунлаш бўйича уч саҳифалик режани муҳокама қилмоқда. Бу режа Вашингтон Теҳроннинг бойитилган урани эвазига унинг 20 миллиард долларлик музлатилган активларини блокдан чиқаришини назарда тутади, деб хабар берди нашр манбалари.
Хабарда айтилишича, уранни музлатилган активларга алмаштириш масаласи бўйича муҳокамалар бир мунча вақтдан бери давом этмоқда. Аммо эндиликда томонларнинг позициялари анча яқинлашган.
Аввалроқ АҚШ Эрон озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар маҳсулотларни харид қилиши учун атиги олти миллиард долларлик активларни блокдан чиқаришга тайёр эди. Эрон эса 27 миллиард доллар талаб қилганди.
Ахios манбаларидан бирининг сўзларига кўра, 20 миллиард доллар миқдоридаги суммани АҚШ таклиф қилган. Бошқа бир суҳбатдошнинг таъкидлашича, активларни бойитилган уранга алмаштириш ғояси урушни якунлаш бўйича муҳокама қилинаётган кўплаб вариантлардан фақат биттаси холос.