Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Андижонда яна бир йирик миқдордаги коррупция билан боғлиқ ҳолат рўй берди (видео)

Андижонда яна бир йирик миқдордаги коррупция билан боғлиқ ҳолат рўй берди (видео)

Республикамиздаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилди.

У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдо платформасида сотувдан қайтганлигидан фойдаланиб, унинг нархини 12 млрд сўмга туширган ҳолда, банк ташкилоти ҳисобига олиб, маҳаллий тадбиркорга аукцион савдоларисиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Киритилди: Бугун 07:08. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!