Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очишни истамоқда, бироқ бунинг учун унда маблағ етишмаяпти.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Эрон молиявий инқироз ёқасида! Кунига 500 миллион доллар йўқотилмоқда. Ҳарбийлар ва полиция ходимлари маошлари тўланмаётганидан шикоят қилишмоқда», — дейилади нашрда.