Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳусановнинг укаси «Манчестер Сити» машғулотида иштирок этди

Ҳусановнинг укаси «Манчестер Сити» машғулотида иштирок этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ва «Манчестер Сити» футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг укаси Абдураҳим Ҳусанов жамоа машғулотида иштирок этди.

Шунингдек, Ҳусановнинг укаси «Манчестер Сити» — «Арсенал» учрашувини стадионда томоша қилди ва ўйинчилар ҳамда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан суратга тушди.

Абдуқодир Ҳусановга тўхталадиган бўлсак, у жорий мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 2025 йил январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан 40 миллион евро эвазига инглиз клубига ўтган эди.

Киритилди: 23:51 21.04.2026. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!