Россия президенти Владимир Путин ўзининг лабрадори Кони билан Ангела Меркелни чўчитмоқчи бўлмаганини айтди ва ундан яна бир бор узр сўради.
«Ангела, илтимос, мени кечир, мен сенга ҳеч қандай руҳий оғриқ етказмоқчи эмасдим,» - деди Путин. Россия президенти, аксинча, «музокараларда ёқимли муҳит яратмоқчи бўлганини» таъкидлади.
Путин агар Меркел яна меҳмон бўлиб келса, унга итларни яқинлаштирмасликка ваъда берди.
Гап бораётган учрашув 2007 йилда Сочида бўлиб ўтган. Яқинда эълон қилинган хотираларида Германия собиқ канцлери Ангела Меркел ушбу учрашувдаги ҳис-туйғулари ҳақида гапириб берди. У ярмаркада ит тишлаб олгани учун итлардан қўрқишини таъкидлади.