Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия рубли ҳам қулади

Россия рубли ҳам қулади

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси илк бор 2022 йил март ойи даражасигача пасайди - Россиянинг Украинага бостириб кириши ва ундан кейин кенг кўламли санкциялар жорий этилганидан кейинги дастлабки ҳафталардаги даражага.

26 ноябрь, сешанба куни кун ярмида 1 доллар халқаро валюта бозорида 105,5 рублга сотилди, бу бир кун олдингига нисбатан тахминан 1,5 рублга юқори.

Евро курси 110,9 рублга етди, ўсиш 1,8 рубль, юань курси 14,5 рублни ташкил этди (олдингига нисбатан 0,19 рублга юқори).

Шу билан бирга, Россия Марказий банки шу куни 2022 йил март ойидан бери биринчи марта долларнинг расмий курсини 103 рублдан юқори белгилади.

Октябрь ойида Россия банки асосий ставкани 21 фоизга оширди, бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Сентябрь ойида Россия Марказий банки ставкаси 19 фоизгача кўтарилди.

Киритилди: 23:48 26.11.2024. Ўқилди: 20091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!