Айни пайтда Украинадаги можарода Россия ғалаба қозонмоқда . Бу ҳақда Полша Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Ятсек Сивера ЗEТ радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Агар можарога фақат босиб олинган ҳудуд нуқтаи назаридан қарасангиз, бу урушда Россия ғалаба қозонмоқда», деди Сивера.
ББН раҳбарининг сўзларига кўра, айни пайтда Россия томони ҳам ўзининг ташаббускорлиги ва жанг майдонидаги муваффақияти билан ажралиб туради.