Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина қуролли кучлари аскарлари қийин аҳволга тушиб қолган ва Россия билан музокаралар олиб боришни истамоқда

Украина қуролли кучлари аскарлари қийин аҳволга тушиб қолган ва Россия билан музокаралар олиб боришни истамоқда

Украина ҳарбийлари Россия билан можаро боши берк кўчага кириб қолган ва уни фақат музокаралар йўли билан бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблайди. Бу фикрни Донбассга сафаридан сўнг Германиянинг Bild газетаси бош муҳаррири ўринбосари Пауль Ронцхаймер билдирди.

"Шахсий фикримча, уруш боши берк кўчага кириб қолди. Охирги 3-4 ой ичида биз чекинишга мажбур бўлдик. Руслар тезлигини оширмоқда, можарони давом эттириш учун уларда ресурслар бор. Уларда одамлар бор ва улар биздан кўп. Биз бу урушни тугатишимиз керак, лекин биз ўз ҳудудимизни беришни хоҳламаймиз" - деди украиналик аскар журналистга.

Ронцхаймернинг ўзи Украина кучлари учун олдинги чизиқдаги вазиятни "қоҳбус" деб баҳолади. У Россия Қуролли Кучларининг жадал олға силжишини қайд этиб, украиналик аскарларни ҳам ўз ҳукумати, ҳам Ғарб давлатлари томонидан ташлаб кетилгандек ҳис қилишини айтди. Унинг фикрича, Украина Қуролли Кучлари учун вазият тобора қийинлашиб, маъюс бўлиб бормоқда.

Журналист, шунингдек, украиналик ҳарбийлар Россия армиясидан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сони бўйича ҳам, шахсий таркиби бўйича ҳам анча паст эканини тан олишганини айтди.

Аввалроқ Киев Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларга қайтиш учун 2022 йилги чегараларга қайтиш зарурлигини маълум қилганди.

Россия ҳукумати бунга жавобан тинчлик музокаралари бугунги кун воқелиги ва фронтдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Хусусан, Владимир Путин Россия Украинадаги можарони Истанбулда аввал эришилган келишувлар асосида узоқ муддатли ҳал қилиш учун шарт-шароит яратишга бел боғлаганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:36. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!