Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи сабаб ишдан кетади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи сабаб ишдан кетади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғи сабаб лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Telegram’даги “Генералиссимус” канали маълум қилди.

Канал муаллифининг билдиришича, Турдимов ўрнига Ҳисоб палата раиси Адиз Бобоев тайинланиши кутилмоқда.

“Дарё”нинг ҳукуматдаги манбаси ҳам мазкур хабарни тасдиқлади. Таҳририят журналисти қўшимча маълумот олиш учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди.

Турдимовнинг матбуот котиби Манучеҳр Мирзаевнинг маълумот беришича, бугун вилоят ҳокимлигида одатий, навбатдаги сессия бор.

Лекин Telegram’да тарқалаётган хабар бўйича билмадим. Ҳозирча бу ҳақда гап йўқ, деди Манучеҳр Мирзаев.
Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 1176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!