Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Франция ҳам очиқчасига Россияга қарши бош кўтарди

Франция ҳам очиқчасига Россияга қарши бош кўтарди

Франция ТИВ Украина узоқ масофали қуроллардан фойдаланишини қўллаб-қувватлади.

Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барротнинг BBC'га айтишича, Украина «ўзини ҳимоя қилиш мантиғида» Россияга Франциянинг узоқ масофали ракеталарини учириши мумкин.

Бироқ у Украина Россия нишонларида Франция томонидан тақдим этилган узоқ масофали қуроллардан фойдаланган ёки йўқлигини ошкор қилмади.

Барротнинг айтишича, Украинани қўллаб-қувватлаш борасида «қизил чизиқлар» йўқ. Унинг қўшимча қилишича, Франциянинг Украина президенти Владимир Зеленскийга йўллаган хабарлари «яхши қабул қилинган».

«Украинани шиддат билан ва керак бўлганда қўллаб-қувватлаймиз. Нега? Чунки бу бизнинг хавфсизлигимиз хавф остида дегани. Россия армияси ҳар гал бир квадрат километрга илгарилаганда, таҳдид Европага бир квадрат километр яқинлашади», - деди Баррот.

Киритилди: 20:24 24.11.2024. Ўқилди: 1812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!