Киевда ҳаво ҳужуми пайтида портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда Украинанинг "Директ" телеканали хабар берди.
Украина пойтахти мэри Виталий Кличко фуқароларни бошпаналарга боришга чақирди ва шаҳардаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг иши ҳақида ҳисобот берди.
28 ноябрь куни эрталаб Украинанинг Луцк ва Ривне шаҳарларида портлашлар содир бўлди. "24-канал" маълумотларига кўра, портлашлардан сўнг Украина ғарбидаги Ривне шаҳридаги жойларда электр таъминоти узилган.
Бундан бироз олдин ОАВ Одесса ва Кировоградда (Украинача номи - Кропивницкий) портлашлар ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш кучга кирди.