Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб мамлакатлар Ғарб қиммат, аммо кераксиз технологияларни юклаш орқали иқлимий мустамлакачилик ғоясини жорий қилмоқда, деб ҳисоблашади.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ёш олимлар билан учрашувда маълум қилди.
Йиғилиш иштирокчиларидан бири давлат раҳбарига яқинда иқлим ўзгариши бўйича ихтисослаштирилган тадбирда иштирок этгани, унда мутахассислар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари нархи ва уларнинг реал самарасини солиштирганини айтди.
“Биласизми, сизнинг ҳам Африка давлатларидан, Лотин Америкасидан келган ҳамкасбларингиз бор, тўғрими, уларнинг кўплари Ғарб иқлимий мустамлакачилик деб аталмиш ғояни жорий қилмоқда, дейишади. Бундай технологиялар бу мамлакатларга ҳеч нарса қилишга ёрдам бермасдан, жумладан, уларни амалга ошириш учун унчалик зарур бўлмаган баъзи нарсаларни юкламасдан туриб, сотиб олишга қодир бўлмаган қиммат технологияларни тақдим этади", — деди президент.