"ПСЖ" бир мавсумда урилган голлар сони бўйича Чемпионлар лигаси рекордини такрорлади.
Париж жамоаси турнир финалида "Арсенал"га қарши баҳс олиб бормоқда (1:1, иккинчи бўлим). Усмон Дембеле 65-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Бу "ПСЖ"нинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумидаги 45-голи ҳисобланади. Шу тариқа, клуб 1999/2000 йилги мавсумда ушбу мусобақада худди шунча гол урган "Барселона" кўрсаткичига етиб олди.