Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент ёшларнинг экологияга оид лойиҳалари қўллаб-қувватланишини таъкидлади

Президент ёшларнинг экологияга оид лойиҳалари қўллаб-қувватланишини таъкидлади

Бугун Тошкентдаги “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқотда ҳар бир соҳада бўлгани каби атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳам ёшларнинг ўрни ва кўлами ортиб бораётганлиги таъкидланди. Хусусан, экология, тиббий хизмат, таълим, фавқулодда вазиятларда кўмаклашиш йўналишидаги волонтёрларнинг сони 100 мингдан ошганлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, фаол кўнгилли ёшлардан иборат Волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича Васийлик кенгашини ташкил қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлигида “Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил қилинади. Ушбу жамғармага ҳар йили бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ берилади. Бунга қўшимча вилоят ҳокимлари ҳам маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўмдан ажратади. Мазкур маблағлар ҳисобидан ёшларнинг волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади. Кўнгилли ёшларга “ижтимоий фаоллик картаси” очилиб, экология, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт, таълим, жамоат хавфсизлиги каби йўналишлардаги иштирокига қараб балл бериб борилади.

Киритилди: Бугун 15:23. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!